АсосийJamiyat

Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади

'Ўзбекистонга Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 28 апрелда кундуз куни республика ҳудудига Эрондан иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво 30-35° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида 36-38° гача исийди.  

Пойтахтимизда ҳаво кам булутли ва иссиқ бўлади. Кундузи термометр устуни 34° га кўтарилади.

 Республиканинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 20-25° бўлади.

    Бошқа янгиликлар