АсосийJamiyat

Оқдарё туманида аҳоли бандлигини таъминлаш учун ажратилган маблағ талон-торож қилинди

'Оқдарё туманида аҳоли бандлигини таъминлаш учун ажратилган маблағ талон-торож қилинди'ning rasmi

Оқдарё туманида аҳоли бандлигини таъминлаш учун ажратилган субсидия маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари “О.И.” МЧЖ ва “С.О.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбарлари билан олдиндан тил бириктириб, кам таъминланган оилаларни бандлигини таъминлаш учун ажратилган 309,7 млн сўм субсидия маблағларини талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар