1

Наманганда хотинини кетмон билан калтаклаган эркакка жиноий иш очилди

ЖИНОЯТ 28.04.2021, 11:10
Наманганда хотинини кетмон билан калтаклаган эркакка жиноий иш очилди

Наманган шаҳар, Қуйи Ровустон МФЙ, Ахси кўчаси 30-уйда яшовчи М.Қирғизбоева 2021 йил 14-апрель куни Тўрақўрғон туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 12 апрель куни куёви А.Худайбердиев яшаш хонадонида рашк сабабли қизи У.Холбоевани уриб тан жароҳати етказганлигини маълум қилиб, А.Худайбердиевга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан 14.04.2021 йилда терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланиб, фуқаро У.Холбаевани тан жароҳати олганлиги ҳолати юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган, деб хабар бермоқда Наманган вилояти прокуратураси.

РСТЭИАМ Тўрақўрғон туманлараро бўлинмасининг 23.04.2021 йилдаги 634/470-сонли хулосасига кўра, фуқаро У.Холбоева баданидаги тан жароҳатларини айримлари 10-15 сутка аввал, айримлари 2-3 сутка олдин қаттиқ ўтмас буюм таъсиридан, шунингдек арқон таъсиридан ҳам келиб чиққанлиги инкор этилмаслиги, ушбу жароҳатлар оғирлик даражаси бўйича соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳатлари туркумига кириши кўрсатилган.

Терговга қадар текширув давомида, оилавий жанжал келиб чиқишига А.Худайбердиевнинг шаърий турмуш ўртоғи У.Холбоевани рашқ қилиши, унга ишонмаслиги, муттасил уни қийнаб, ўзининг яшаш хонадонида уриб-дўппослаб келиши сабаб бўлгани аниқланган ва бу ҳақида тегишли кўрсатувлар олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Худайбердиев Абдулбори Абдурашидовичга нисбатан 24.04.2021 йилда ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида, фуқаро А.Худойбердиевга нисбатан 27.04.2021 йилда ЖКнинг 109-моддаси 2-қисми ва 110-моддаси 1-қисми билан ҳимоя ҳуқуқлари тўлиқ таъминланган ҳолда гумон эълон қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1