Жорий йил 25 апрель куни соат 12:45 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи 1978 йилда туғилган фуқаро «KIA BONGO III» автомашинасида, Янгиқўрғон туманидаги хусусий тадбиркорнинг уйига автомашина юкхонасидан музқаймоқларни тушириб, қайтиб кетаётганида машинани орқа томонга ҳаракатлантирган вақтида, уй орқа томонида юрган уй эгасининг 2 ёшли ўғлини босиб юборган. Натижада, бола воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






