1

“Гашиш” келтирган ташвиш

ЖИНОЯТ 28.04.2021, 16:25
“Гашиш” келтирган ташвиш

Инсон қалби маърифат билан гўзалдир. Киши бу азалий қоидани четлаб, жаҳолатга юз бурса, нафсу ҳавога берилганини сезмайди. Ўзининг тор ва майда манфаатларини ўйлайдиган кимсаларга айланади. Оқибатда тақдирнинг тўқмоғидан панд егани қолади. Бундай бало-ю қазолардан ҳимояланиш учун эл-у юрт корига ярашни эътиқод қилиб олмоқ талаб этилади. 

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судига турли қисмат эгалари келиб кетган. Лекин улар орасида шундай инсонлар борки, била туриб жинояга қўл урган. Олим (исм ўзгартирилган) ана шу тоифадан бўлиб чиқди.

Келинг, яхшиси унинг қилмиши билан қисқача танишиб, кейин фикрларимизга хулоса айта қолайлик. Жиноятга сабаб бўлган воқеа шуки, Олим Зангиота туманидаги кафеларнинг бирига  қовурилган балиқлар истеъмол қилишга боради. Балиқдан тўйгунча тановул қилиб, уйига кетиш учун катта кўча томон пиёда юради. Сўқмоқ йўлларни танлаган шекилли, унинг айтишича йўл бўйида далани четида ўсиб турган бир неча “наша” ўсимликларини кўриб қолади. Ундан керакли миқдорда оладида гиёҳвандлик воситасини бир дона 5 минг сўмлик купюрага ўраб, чўнтагига солади. Шу тариқа Учтепа туманига бамайлихотир кириб келади. Яшириб олиб келган оғуни уйнинг ертўласига яшириб қўяди. Мақсади кейинчалик уни истеъмол қилиш бўлган экан. 

Лекин у орадан 5-6 кун ўтиб, бангилик қилади. Нашани чекиб оладида маҳалласидаги дўстларига қўнғироқ қилиб, учрашувга чақиради. Кайфи тароқ йигит дўконга борганида қовун тушириб қўяди. У ўзи билан наша олиб юрганини дўкондаги харидорлардан бири пайқаб қолади. Лекин осмонда парвоз қилиб юрган банги буни сезмайди. У дўстларини кутаётганди, орадан бироз вақт ўтиб улар билан кўришади. Лекин уларнинг ортидан ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам унинг “ҳолидан хабар олгани” етиб келишади. 

Бангихаёл йигитнинг руҳий дунёси кемтик эканлиги уни қонун олдида жавоб беришга мажбур қилди. Олимга ЖК 276-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 2.230.000 сўм жарима жазоси тайинланди. 

Қилмиш-қидирмиш, деб Олимга ўхшаган инсонларга нисбатан айтилиши бежиз эмас. Унинг босган қадами эса бошқаларга сабоқ бўлса ажабмас.

Болат СУЛТАНОВ, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг судьяси 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1