АсосийJamiyat

Саида Мирзиёева жаҳон чемпиони бўлган илк ўзбек қизини бор имкониятини ишга солиб, қўллаб-қувватлашга ваъда берди

'Саида Мирзиёева жаҳон чемпиони бўлган илк ўзбек қизини бор имкониятини ишга солиб, қўллаб-қувватлашга ваъда берди'ning rasmi

Аввалроқ, иштихонлик боксчи Нигина Ўктамова жаҳон чемпионлигига эришган илк ўзбек қизи бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева боксчи қиз ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

"Ҳар бир бу каби ғалаба — тенг имкониятлар учун кураш ўз натижасини бераётганиини кўрсатади. Мени бир дақиқа ҳам тўхтамасдан ҳаракат қилишга ундайди. Сизнинг муваффақиятингиз — мамлакат шарафи.

Раҳмат, Нигинахон, қолипларни енгиб ўтиб, улардан устун келаётганингиз учун ҳам раҳмат. Сиз намунасиз, бошқалар ортингиздан эргашиши учун ҳақиқий ўрнаксиз.  

Мен эса бор имкониятимни ишга солиб, сизни ҳар доим  қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламан",–деган Саида Мирзиёева. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигина Ўктамовага "Nexia 3" автомобили совға қилинган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар