1

Шаҳрисабз туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи пора билан ушланди

ЖАМИЯТ 28.04.2021, 20:38
Шаҳрисабз туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи пора билан ушланди

Шаҳрисабз туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғининг пора олиш билан боғлиқ жинояти фош этилди. Бу ҳақда ош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрисабз туман Электр таъминоти корхонаси бошлиғи У.Б. фуқаро Д.ни корхонага ишга қабул қилиш эвазига 2021 йил 24 март куни пора тариқасида олган 400 АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси Б.Р. орқали фуқаро Д.га қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан У.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1