1

Сенат нотўғри «парковка» учун жаримани камайтириш ҳақидаги қонунни маъқуллади

ЖАМИЯТ 29.04.2021, 08:41
Сенат нотўғри «парковка» учун жаримани камайтириш ҳақидаги қонунни маъқуллади

Сенат Ялпи мажлисида маъқулланган қонунга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-6-моддасидаги (транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик) жарима миқдори БҲМнинг 3 бараваридан (735 минг сўм) 2 бараварига (490 минг сўм) қисқармоқда.

Шунингдек, такроран содир этилган нотўғри «парковка» учун юқори миқдордаги жарима солиш тартиби бекор қилинмоқда. Яъни илгари бир марта жарима қўллангандан кейин 1 йил ичида яна такроран содир этилса 3 млн 675 минг сўмгача жарима солинар эди.

Энди неча марта қоида бузилганидан қатъи назар бир хил - БҲМ 2 баравари (490 минг сўм) миқдорида жарима солинади.

Қонун Президент томонидан имзоланиб, эълон қилингач кучга киради. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1