1

"Бухоро" халқаро аэропорти раҳбари ўзгарди

ЖАМИЯТ 29.04.2021, 09:16
"Бухоро" халқаро аэропорти раҳбари ўзгарди

Кеча, 28-апрел куни "Ўзбекистон аэопортлари" AЖ бошқарув раиси Раъно Жўраева ва бошқарув кенгаши аъзолари раҳбарлигида "Бухоро" халқаро аэропорти раҳбарияти иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Aхборот хизмати.

Тадбирда аэропортнинг рақобатбардошлигини ошириш ва харажатларни оптималлаштириш дастурини амалга ошириш, шунингдек, аэропортни янада ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар масаласи кўриб чиқилди.

Кенг қамровли кўриб чиқиш натижаларига кўра "Бухоро халқаро аэропорти" МЧЖнинг ягона асосчиси аэропорт директорини алмаштириш ва уни директор вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимига тайинлаш тўғрисида қарорлар қабул қилинди. "Бухоро" халқаро аэропорти директори Раҳимов Жаҳонгир Қаҳрамонович, 1977 йилда туғилган, "Бухоро" халқаро аэропортида 20 йил давомида ишлаган.

Янги тайинланган вазифасини бажарувчи Директорга янги штат жадвалини жорий этиш ва "Ўзбекистон аэропортлари" AЖ раҳбарияти билан келишилганидан сўнг асосий лавозимларга менежерларни тайинлаш тўғрисида кўрсатма берилди.

Бундан ташқари, йиғилишда аэропортнинг эксплуатация фаолиятини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, ходимлар сонини оптималлаштириш ва самарадорлик кўрсаткичлари асосида иш ҳақи тўлашнинг янги тизимини жорий этишни таъминлайдиган янги кадрлар таркиби тақдим этилди.

Янги раҳбарият томонидан ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини тубдан такомиллаштириш, ноишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва йўловчилар ва самолётларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилди.

 

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1