АсосийJamiyat

Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржа орқали пахта ёғини сотиб олишга чеклов қўйди

'Монополияга қарши курашиш қўмитаси биржа орқали пахта ёғини сотиб олишга чеклов қўйди'ning rasmi

 Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг март-апрель ойларида кунгабоқар ва пахта ёғлари нархлари кескин ошганлиги муҳокама қилинмоқда.

Маълум қилишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ички бозорда ўсимлик ёғи маҳсулотлари нархлари ўзгариши таҳлил қилиб борилмоқда.

Санитария қоида ва меъёрларига мувофиқ республика бўйича йилига 300 минг тоннадан ортиқ ўсимлик ёғи талаб этилади.

2020 йилда аҳоли истеъмоли учун 450 минг тоннадан зиёд ўсимлик ёғи муомалага чиқарилган бўлиб, шундан ярмидан ортиқроғи импорт қилинган.

Ички бозорларда нархлар кескин ўсишига биринчи навбатда ташқи жаҳон бозорларида нархлар ошиши ва ўтган ҳосил йилида етиштириш ҳажмлари нисбатан камроқ бўлиши муносабати билан асосий етказиб берувчилардан бўлган қўшни давлатларда кунгабоқар ёғи ва уруғи экспортига юқори божхона божлари белгиланиши тартиби муддати узайтирилиши ҳам таъсир этган.

Қўмита берган хабарга кўра, импорт асосида олиб келинадиган кунгабоқар ёғи ва уруғи нархларининг ошиши маҳаллий пахта ёғи нархларига ҳам бевосита ўз таъсирини кўрсатди.

Шу билан бирга, маҳсулотга бўлган талабни қондириш учун ички бозорда таклиф етарли даражада эканлиги ҳам маълум бўлган.

Юқоридагиларга асосан, ички бозорда ўсимлик ёғи нархларини барқарорлаштириш мақсадида барча мутасадди вазирлик ва идоралар биргаликда барча зарур чораларни кўраётганлиги маълум қилинди.

 


 

    Бошқа янгиликлар