АсосийJamiyat

Красноярск ўлкасида мураккаб вазиятда қолган сирдарёликлар Ўзбекистонга қайтарилди

'Красноярск ўлкасида мураккаб вазиятда қолган сирдарёликлар Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

Россия Федерациясининг Красноярск ўлкасида ишлаш имконияти чекланиб, мураккаб вазиятда қолганлиги сабабли www.birgamiz.com платформаси орқали мурожаат йўллаган Сирдарё вилоятидан В.Г ва унинг фарзанди Халқаро миграция ташкилот (ХМТ)нинг маблағлари ҳисобидан ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда агентликнинг расмий каналида маълум қилинди.

Молиявий мураккаб вазиятда қолган фуқарони Тошкент халқаро аэропортида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва ХМТ масъул ходимлари кутиб олди. Фуқаро яшаш манзилига кузатилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги кунга қадар ХМТ маблағлари ҳисобидан 112 нафар фуқаро Ватанга қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар