ССВ берган маълумотга кўра, 28 апрель куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 46 317 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди.
️Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 646 696 нафарга етди.
28 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Фарғона вилояти (7446 нафар),
- Андижон вилояти (4986 нафар),
- Тошкент вилояти (4532 нафар),
- Наманган вилояти (4415 нафар),
- Сурхондарё вилояти (4138 нафар) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
- Фарғона вилоятида 88320 нафар,
- Наманган вилоятида 66690 нафар,
- Самарқанд вилоятида 63784 нафар,
- Андижон вилоятида 63012 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.






