АсосийJamiyat

Эртага ҳаво ўзгариб, қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

'Эртага ҳаво ўзгариб, қатор ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 30 апрелда Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-21°, кундузи 26-28° бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 25-30° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 27-32° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ, ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 25-30° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 31-36° бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 27-32° бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво ўзгариб туради, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 17-22° бўлади.

    Бошқа янгиликлар