1

Тошкентда 49 ёшли аёлга ИИБ ходимлари томонидан тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

ЖИНОЯТ 29.04.2021, 13:08
Тошкентда 49 ёшли аёлга ИИБ ходимлари томонидан тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот ресурсларида хабар берилганидек, 49 ёшли Ш.Озодага ички ишлар органлари ходимлари томонидан тан жароҳати етказилгани ҳақида Интернет тармоғида тарқалаётган хабар ҳақиқатдан йироқдир. Айбланувчи аёлнинг ўғли томонидан қилинган мурожаати юзасидан берилган хабарда, унинг онаси, Ш.Озода ҳамда 26 ёшли Б.Дилшодбек  дастлабки тергов давомида тўпланган далилларга асосан жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб этилгани маълум қилинган. Шунга қарамасдан, шу кунларда айбланувчи аёлнинг опаси Ш.Орзигул асоссиз айбловлар билан видемурожаат тарқатди.

Маълум қиламизки, Ш.Озоданинг яқинлари томонидан қилинган мурожаатлар кўриб чиқилди. Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, текширув давомида ички ишлар органлари ходимларининг айбланувчига нисбатан хатти-ҳаракатлари ўрганилди, суд-тиббий экспертиза тайинланди. Бироқ терговга қадар текширув натижасига кўра айбланувчи аёлнинг яқинларининг гаплари ўз тасдиғини топмади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1