АсосийJamiyat

Самара шаҳридаги юртдошимизнинг паспорти иш берувчидан олиб берилди

'Самара шаҳридаги юртдошимизнинг паспорти иш берувчидан олиб берилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига ўзбекистонлик меҳнат мигранти шикоят билан мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, мазкур фуқаро 6 ой олдин Россия Федерациясининг Ростов вилоятига Беларусь давлати орқали келиб “ХИМПЭК” корхонасига ишлаган.  

Сўнгги пайтларда саломатлиги ёмонлашиб ишлай олмаган ва иш берувчидан паспортини сўраган. Иш берувчи ҳужжатни қайтаришдан бош тортган. Шундан кейин фуқаро Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара шаҳридаги ваколатхонасига ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Ваколатхона ходимлари томонидан иш берувчи вакиллари билан музокаралар олиб борилиб, натижада фуқарога паспорт қайтарилди.

    Бошқа янгиликлар