АсосийJamiyat

Ўзбекистонда икки кунда қанча ўқитувчи эмлангани маълум қилинди

'Ўзбекистонда икки кунда қанча ўқитувчи эмлангани маълум қилинди'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолининг хавф ости гуруҳларининг коронавирусга қарши эмлаш кўрсаткичлари шу йилнинг 28 апрелгача бўлган ҳолатга кўра қуйидагиларни маълум қилди:

  • 65 ёш ва ундан катта фуқаролар — 336656 афар;
  • тиббиёт ходимлари — 258913 нафар;
  • мактаб ўқитувчилари — 30502 нафар;
  • мактабгача таълим муассасалари ходимлари — 11465 нафар;
  • сурункали касаллиги бор фуқаролар — 9160 нафар  

Шу кунгача вакцина қабул қилган фуқароларнинг 318 460 нафари AstraZeneca, 326 981 нафари ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган. Шунингдек, яқинда юртимизга олиб келинган "Спутник V" вакцинаси билан 1255 нафар 65 ёшдан ошган фуқаро эмланган.

    Бошқа янгиликлар