Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Оқолтин тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Оқолтин туман ўқув-спорт техника клуби ходими Б.Д. фуқаро Х.га ўқув машғулотларида қатнашмаган бўлсада, унга танишлари орқали ушбу ўқув марказидан “В” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 350 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан Б.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.






