АсосийSiyosat

Ўзбекистон қўшни давлатларга ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди

'Ўзбекистон қўшни давлатларга ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди'ning rasmi

Аввалроқ, Тожик-қирғиз чегарасида қуролли тўқнашув рўй бергани ҳақида ёзган эдик. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳолат бўйича расмий баёнот берди. 

"Ўзбекистон Республикаси қирғиз-тожик давлат чегарасида вазиятнинг кескинлашиши, бу иккала томоннинг ҳам қурбон бўлишига олиб келган вазият тўғрисида чуқур хавотир билан қабул қилди.

Биз томонларни тўқнашувларни дарҳол тугатишга, вазиятни барқарорлаштириш бўйича қўшма чораларни кўришга ва зиддиятларнинг янада ошишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.

Бугунги кунда барча масалалар ва мавжуд муаммолар фақат Марказий Осиё қардош халқларига хос бўлган кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатлари руҳидаги музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниши керак.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси юзага келган вазиятни тезроқ тартибга солиш учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр",–дейилади Ўзбекистон ТИВ хабарида.

Бошқа янгиликлар