Мактаблардаги информатика хоналарини замонавий компьютер техникалари билан таъминлаш даражаси — 56,7 фоиз. Бу кўрсаткич жорий йилда 70 фоизга етказилади.
Маълум қилинишича, халқ таълими тизимида умумтаълим мактабларининг битирувчилари тўғрисидаги маълумотларни рақамалаштириш мақсадида “Аттестат”, фан олимпиадаларини ўтказиш мақсадида “Олимпиада” ягона ахборот тизими ишга туширилган.
Бугунги кунда масофавий таълим учун яратилаётган шароит яратиш мақсадида Maktab.uz масофавий таълим платформаси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирда контент яратиш ишлари олиб борилмоқда.






