“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-679-сонли Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Жиноят кодексига қўшимча киритилди.
Қонунчилик ҳужжатларини жамоат тартибига ва жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган тарзда бажармасликка ёки бузишга омма олдида даъват қилиш — БҲМнинг 60 бараваридан 80 бараваригача (14 млн 700 минг сўмдан 19 млн 600 минг сўмгача) миқдорда маъмурий жарима солишга сабаб бўлади.
Оммавий тартибсизликларга ва фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга омма олдида даъват қилиш:
БҲМнинг 100 бараваридан 300 бараваригача жиноий жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан ёки ОАВ, телекоммуникация, Интернет орқали содир этилса:
БҲМнинг 300 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Зафарбек НУРМАТОВ, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси






