Муборак Рамазон ойи муносабати билан Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКA) Ўзбекистондаги муҳтожларга озиқ-овқат тарқатди. Бу ҳақда "Анадолу" агентлиги сайтида хабар берилди.
Маълумотга кўра, озиқ-овқат пакетларини мамлакатнинг 14 минтақасидаги 4631 оила қабул қилди.
Ёрдам ТİКA нинг Тошкентдаги ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси ҳузуридаги Вақф ёрдам фонди орқали тарқатилди.
ТİКA дастури доирасида муҳтож оилаларга 77,3 тонна озиқ-овқат берилди. Ҳар бир озиқ-овқат сумкасида ун, кунгабоқар ёғи, гуруч, чой ва шакар каби ўн хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд.
ТİКA нинг Тошкентдаги координатори Жемалеттин Тюнейнинг сўзларига кўра, агентлик ходимлари Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида озиқ-овқат маҳсулотларини муҳтожларга етказиб беришади.
Фарида Эгамбердиева тайёрлади






