АсосийJamiyat

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтига ректор тайинланди

'Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтига ректор тайинланди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, Сидиков Акмал Абдикахарович Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

34 ёшли тиббиёт фанлари доктори Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетини тамомлаган. У Европа дерматология ва венерология академияси (EADV) ва Европа дерматологик тадқиқотлар жамияти (ESDR) аъзосидир.

Бундан ташқари, ёш олим 80 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи ва ҳаммуаллифи, шу жумладан, дерматология соҳасида 6 та ихтиро, 5 та ўқув-услубий қўлланма, битта федерал клиник тавсиянома, 3 та монография ва 4 та қўлланма муаллифи ҳисобланади.

Акмал Сидиков Тошкент давлат стоматология институти кафедра мудири, Тошкент шаҳар бош дерматовенерологи ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фанни ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Тайинловдан аввал эса А. Сидиков Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонадаги мазкур институт Президентимизнинг 2020 йил 3 декабрдаги “Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали негизида ташкил этиб, вилояти юқумли касалликлар шифохонаси ушбу олий ўқув юртининг клиник базаси этиб белгиланган.

 

 

    Бошқа янгиликлар