АсосийDunyo

БМТ Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазиятга изоҳ берди

'БМТ Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги вазиятга изоҳ берди'ning rasmi

БМТ Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни хавотир билан кузатмоқда ва ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни маъқуллайди, деб баёнот берди БМТ бош котибининг расмий вакили ўринбосари Фархан Ҳақ журналистлар учун уюштирилган брифингда.

«Биз ушбу воқеага оид хабарларни хавотир билан кузатмоқдамиз. Тожикистон ва Қирғизистон давлатлари ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишувга эришганидан хабардормиз. Агар ростдан ҳам шундай бўлса, биз буни қўллаб-қувватлаймиз», - деди Ҳақ.

«Биз икки томонни ҳам ҳар қандай масалани тинч йўл билан ҳал этиш учун тўғридан-тўғри музокаралар олиб боришга чақирамиз», - қўшимча қилди у.

Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудида делимитация қилинмаган участкаларнинг мавжудлиги икки мамлакатнинг маҳаллий аҳолиси ёки чегарачилари ўртасида вақти-вақти можаро чиқишига сабаб бўлиб келмоқда.

    Бошқа янгиликлар