1

Туркиядан товарларни ноқонуний олиб ўтишга уринган аёлга ҳукм ўқилди

ЖИНОЯТ 30.04.2021, 15:44
Туркиядан товарларни ноқонуний олиб ўтишга уринган аёлга ҳукм ўқилди

Бугун мамлакатимизнинг иқтисодий тараққиёти учун ўз хиссасини қўшишга интилаётган тадбиркорларимиз кўплаб топилади. Тадбиркорликка кенг имкон берилиб, турли имтиёзлар амалиётган татбиқ этилаётгани ишбилармонлар сафини кўпайтирмоқда. Лекин инсон қайси соҳада меҳнат қилмасин, у жамиятнинг маънавий-маданий тараққиётини ҳам ўйлаши лозим. Бунингучун ҳеч бўлмаганда қадамни ўйлаб босмоқ керак. 

Жиноят ишлари бўйича Сирғали туман судида кўрилган жиноят иши мисолида шу фикрлар хаёлимиздан ўтди. Ёқутхон (исмлар ўзгартирилган) жиноий йўл билан моддий даромад орттириш мақсад қилиб олган экан. Бунинг учун у тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг буюртмасига асосан, уларга тегишли турли товар-моддий бойликлар ва заргарлик буюмларини муайян ҳақ эвазига Туркиядан мамлакатимизга олиб келиб, “йўловчи божхона декларацияси”дан алдов йўли билан фойдаланишни қойиллатмоқчи бўлди. Айёрлигини қарангки, у товарларни божхона назоратидан яшириб ўтишни уддалайди. 

Жиноят тафсилотлари умумлаштириб айтадиган бўлсак, Ёқутхон Туркиянинг Истанбул шаҳрига бориб, тадбиркор аёлларнинг 10 нафаридан буюртма олади. Келишувга кўра, Ёқутхон уларга тегишли бўлган умумий вазни 300 килограммдан ортиқ бўлган турли кийим-кечак, оёқ кийим ва сумкалардан иборат товарларни ҳар бир км.ини 6-8 АҚШ долларидан Туркиядан Ўзбекистонга ташиб беришни ваъда қилади. Шундан сўнг, у товарларни тижорат мақсадлари учун мўлжалланган кўринишида бўлмаслиги учун маҳсулотларнинг серияларини бузиб, 15 та чемодан ва сумкага жойлаштиради. Яна бошқа буюртмага кўра, 9 та ўрамдан иборат умумий вазни 557,61 грамм миқдордаги тилла ва кумуш заргарлик буюмларининг ҳар бир ўрамини 40 АҚШ долларидан Туркиядан Ўзбекистонга ташиб беришни зиммасига олади.

Осонгина даромад топиш ортидан қувган аёл ТуркияданЎзбекистонга парвоз қилиб, йўл-йўлакай ўзидаги товар ва заргарлик буюмларини “Тошкент” аэропортида божхона назоратидан хавфсиз ўтказишни таъминлаш мақсадида йўловчилардан бирига тахминий вазни 65 грамм бўлган битта ўрамдаги тилла заргарлик буюмларини беради. Ўзи учиб келган самолётдаги яна икки нафар йўловчига тахминий вазни 65 граммдан бўлган 4 та ўрамдаги заргарлик буюмларни божхонадан ўтказиб беришда кўмаклашни илтимос қилади.   

Иши юришаётганлигидан қувонган аёл самолётда учиб келаётган вақтда “йўловчи божхона декларацияси”ни тўлдириб, унда номлари ва миқдори жиҳатидан ҳақиқатда мавжуд товарларга нисбатан тўғри келмайдиган нотўғри маълумотларни киритиб қўяди.Лекин “Бузоқнинг югургани сомонхонагача” деганларидек, аёлнинг найранглари ҳуқуқ-тартибот холимлари томонидан фош бўлди.

Аёл ЖКнинг 182-моддаси 2-қисми “а” бандида билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. ЖКнинг 72-моддасига асосан тайинланган жазо шартли ҳисобланиб, 1 йил синов муддати белгиланди.

Шерзод ЮЛДАШЕВ, жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судьяси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1