АсосийJamiyat

Шакар ва ўсимлик ёғининг нархи нега ўсиб бораётганига изоҳ берилди

'Шакар ва ўсимлик ёғининг нархи нега ўсиб бораётганига изоҳ берилди'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида  Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Бекзод Умматов "Шакар ва ўсимлик ёғи нархининг ўсиши сабаблари нимада?" деган саволга жавоб берди.

Маълум қилинишича, шакар ва ўсимлик ёғи нархининг ўсиши жаҳон бозори конъюнктураси, яъни ўтларда шаклланадиган нархлар билан боғлиқ. Ўзбекистонда ўсимлик ёғининг асосий қисми импорт қилинади. Бу йил дунё миқёсида 9,1% миқдорда мойли маҳсулотлар ҳосили кам бўлди. Бундан ташқари бизга асосий экспортёр бўлган Россия давлатида ҳам  ҳосил ўтган йилга нисбатан 13 фоиздан ошиқроқ кам бўлди.  

Маҳсулотлар таннархи ошган бўлсада, ушбу маҳсулотлар танқислиги кузатилмаяпти. Ички бозорда маҳсулот етарли даражада мавжуд.

    Бошқа янгиликлар