Ҳозиргина AҚШ ва бошқа мамлакатлар кўмагида амалга оширилган "Меҳр-5" операцияси натижасида Сурия ҳудудидаги уруш кетаётган "қайноқ нуқталарга" бориб қолиб, "Aл-Хол" лагерида 3 йилдан ортиқ вақт давомида мажбурий ушлаб турилган 24 нафар аёллар ва 69 нафар болалар Ўзбекистонга қайтарилди.
Ушбу аёллар террорчилик йўлига кирган эркакларнинг ундови билан Сурияга борган ва эрларини жангларда йўқотган.
Ўзлари бева, фарзандлари эса етим қолган. Уларнинг 7 таси ота - онасини йўқотган чим етимлар эканлиги айтилган.
Эндиликда улар Тошкент вилоятидаги "Бўстон" санаторийсига жойлаштирилиши маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ш.Мирзиёев ташаббуси билан «Меҳр-1», «Меҳр-2», «Меҳр-3» ва «Меҳр-4» гуманитар операциялари доирасида 320 дан ортиқ ватандошларимиз Ўзбекистонга қайтарилган эди.






