АсосийDunyo

"Болалар Дўсти" меҳмонхоналари: Туркия ёш болали оилаларга бошқалардан ажралиб турадиган дам олиш имконини тақдим этмоқда

'"Болалар Дўсти" меҳмонхоналари: Туркия ёш болали оилаларга бошқалардан ажралиб турадиган дам олиш имконини тақдим этмоқда'ning rasmi

Кунлар исиши билан оилалар таътил режасини тузишни хоҳлайдилар. Туркия, ишончли туризм эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда болали оилаларга мос, бошқалардан ажралиб турадиган концепциядаги дам олиш имконини тақдим этмоқда.

 Туркия ёш болали оилаларга қаратилган дам олиш имконлари билан бойдир. Aнимациялар, болалар устахоналари, болалар учун махсус ҳовуз ва сув атракционлари ва бошқалар мавжуд бўлган меҳмонхоналари билан Қушадаси, Мармарис, Фетҳия ва асосан шунга ўхшаш тунаш ва дам олиш масканлари кўп бўлган Aнталия кўпгина алтернативлар билан чиқмоқда. 

“Болалар Дўсти” меҳмонхоналарда оилалар мароқ қилиб дам олаётган пайтда, болалар кун бўйи мураббийлар ҳамроҳлигида ўйингоҳ ва спорт машғулотларида вақт ўтказиши мумкин. Фарзандли оилалар турфа хил хизматлардан бир мажмуада фойдаланишлари ва уларнинг мамнун бўлишлари олдинга сурилган мақсадлардан биридир. Тажрибалардан келиб чиққан ҳолда мажмуадаги болаларга мўлжалланган ўйингоҳларда болалар хавфсизлиги учун катта эътибор қаратилган.

 Мустақил ҳамда табиат қўйнида экология билан ҳамнафас дам олишни истаган оилалар учун ишончли туризм эҳтиёт чоралари кўрилган меҳмонхоналар мавжуд. Aйниқса Қорабурун, Бодрум, Фетҳие, Датча, Селимие, Бозбурун, Кекова каби соҳил бўйидаги шаҳарлар, зиёратчи оилаларни зайтун дарахтлари орасида Эге Денгизининг бутун сокинлиги билан қарши олади. Бу минтақадаги баъзи меҳмонхоналарда болалар товуқ, ўрдак, ғоз каби уй ҳайвонларини озиқлантириш, экологик тоза бўлган боғлардан мева ва сабзавотларни бандидан узиб истеъмол қилиш имкониятига эгалар. Туркия, бутун оиланинг биргаликда табиат қўйнида сайр қилиш, денгизда каноеда эшкак эшиш ва шунга ўхшаш чексиз имкониятлар ва меҳмонларнинг тунаб қолиши учун барча қулайликлар мавжуд.

 Туркияда 30 ва ундан ортиқ ётоқхонага эга бўлган барча меҳмонхоналардан Ишончли туризм сертификати талаб қилинади. Бундан ташқари, трансопорт воситалари ва озиқ-овқат бошқаруви билан биргаликда туризм ходимларининг халқаро соғлиқ стандартларига жавоб бериши, болалар билан таътилнинг мароқли ўтишини таъминлайди. Сертификатдан ташқари, Туркия меҳмонхоналардаги таътилларни янада хавфсиз ўтишини таъминлаш мақсадида туризм соҳаси ходимларини эмлаш жараёнини бошлади.  2021-йил ёз мавсуми бошланишига қадар ушбу жараённи битириш кўзда тутилган.

Мавзуга доир:

Туркияда жорий қилинган карантин туристлар саёҳатини чекламаслиги маълум қилинди

    Бошқа янгиликлар