АсосийJamiyat

Коронавирус бўйича яна антирекорд: Тошкентнинг ўзида 259 та ҳолат қайд этилди

'Коронавирус бўйича  яна антирекорд:  Тошкентнинг ўзида 259 та ҳолат қайд этилди'ning rasmi

️2021 йил 30 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 91250 (+442) нафарни ташкил этмоқда.  Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда. 

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 10 нафари Жиззах вилоятида,
  • 6 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 53 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 6 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 19 нафари Фарғона вилоятида,
  • 2 нафари Хоразм вилоятида,
  • 60 нафари Тошкент вилоятида,
  • 259 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
  • Бухоро вилоятида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 10 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 31 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 4 нафар,
  • Фарғона вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент вилоятида 47 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 125 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87313 (+246) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 650 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3287 нафар бемор даволанмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар