“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ таркибига кирувчи автобус саройлари тасарруфидаги катта ҳажмли “Mercedes Benz” автобусларидан самарали фойдаланиш мақсадида, ҳафтанинг якшанба кунларида йўловчилар оқими кам бўлган 34, 37, 40, 67, 80, 97-сонли автобус йўналишларида 2021 йил 2 май кунидан бошлаб, кейинги ўринларда ҳафтанинг ҳар якшанба кунларида “Mercedes Benz” автобуслари ўрнига “Isuzu” автобусларининг тасарруф этилиши йўлга қўйилади. Бу хақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабар берди
"Йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, ушбу йўналишларда фаолият юритувчи автобуслар сони, қатнов вақти ва автобусларнинг оралиқ вақти ўзгартиришсиз қолдирилишини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.






