АсосийJamiyat

Прокуратуранинг яна бир ходими 41 ёшида вафот этди

'Прокуратуранинг яна бир ходими 41 ёшида вафот этди'ning rasmi

Косон тумани прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган адлия маслаҳатчиси Шералиев Баҳодир Ҳайдарович 41 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда "xabar.uz" ёзди. Ўлимга юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.

Чироқчи туманида туғилган Б.Шералиев Самарқанд давлат университетидаги таҳсилдан сўнг Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар прокуратурасида фаолият бошлаган. Ўтган йиллар давомида тизимда турли лавозимларда ишлаб, меҳнаткаш ва очиқкўнгил экани билан ҳурмат қозонгани айтилади.

Биз ҳам марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Бош прокуратура масъул ходими 33 ёшида вафот этгани хабари берилганди.

    Бошқа янгиликлар