1

Андижон ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

ЖАМИЯТ 01.05.2021, 20:02
Теглар: Андижон
Андижон ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Азизхон Маҳсумов Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Азизхон Маҳсумов 1992 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 2013 йилда Осиё-Тинч океани Технология ва инновация университети (Малайзия), 2017 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (магистратура) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2013 йилда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси рақобат муҳитини ривожлантириш ва ноҳалол рақобатга йўл қўймаслик бошқармаси биринчи тоифали мутахассиси вазифасидан бошлаган.

Шунингдек, бунга қадар Андижон вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ҳудудий бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

Шарҳлар

Раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди

01.05.2024, 15:06

Андижон, Марҳамат ва Булоқбоши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Андижон туманига янги ҳоким тайинланди.Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович - Андижон тумани...
Андижонда ака-укани уриб кетиб, улардан бирининг ўлимига сабабчи бўлган ЙПХ ходими жазосиз қолаётгани айтилмоқда (видео)

10.08.2023, 20:43

Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...
⚡️Шавкат Мирзиёев Андижонга жўнаб кетди

01.02.2023, 09:59

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...
Андижонда қизлар ўртасида оммавий муштлашув бўлди (видео)

21.12.2022, 09:11

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида қизлар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, 7...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1