АсосийJamiyat

Ўзбекистонликлар қайси вакцина билан кўпроқ эмланмоқда?

'Ўзбекистонликлар қайси вакцина билан кўпроқ эмланмоқда?'ning rasmi

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, Ўзбекистонда вакцинациянинг дастлабки  ўн кунида AstraZeneca билан эмланиш 68 фоиз, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш 32 фоиз бўлган.

Иккинчи ўн кунликда эса AstraZeneca билан эмланиш 10 фоиз камайиб, 58 фоизга тушгани, ZF-UZ-VAC2001 билан эмланиш эса 42 фоизга етгани кўринмоқда.

28 апрелга келиб мамлакатимиз аҳолиси учун учинчи вакцина — “Спутник V”дан ҳам фойдаланиш бошланди.

Ой охирига келиб вакцинадан фойдаланиш кўрсаткичи AstraZeneca да 40,9 фоиз, ZF-UZ-VAC2001 да 58,4 фоиз, “Спутник V”да 0,7 фоизни ташкил қилган.

️30 апрелдаги кунлик ҳолатга кўра, мамлакат бўйлаб 2181 нафар фуқаро AstraZeneca билан , 74 773 нафар аҳоли ZF-UZ-VAC2001 билан,  2356 нафар киши “Спутник V” билан эмланган.

Бошқа янгиликлар