АсосийJamiyat

Тошкентда автобус бекат ёнида турган икки пиёдани уриб юборди (видео)

'Тошкентда автобус бекат ёнида турган икки пиёдани уриб юборди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Мерседес Бенз ЛФ" русумидаги йўловчи ташувчи автобус бекат ёнида турган икки пиёдани уриб юборгани акс этган видео тарқалди. 

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизматининг расмий маълумотига кўра, ҳодиса жорий йилнинг 28 апрель куни соат 13:45 атрофида, 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи  ҳайдовчи автобусни ТҲАЙ кўчаси бўйлаб бошқариб бораётган вақтда содир бўлган. Юрак қон томир жарроҳлик клиникаси бекатида автобусга нисбатан олдинда кетаётган транспорт воситаси кескин тўхтаб қолиши натижасида автобусни ўнгга бурган ва бекат ёнида турган 2 та пиёдани туртиб юбориши натижасида Йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

Маълум қилинишича,  ҳолат юзасидан, "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг “Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси”  ходимлари томонидан тезкор суриштирув тадбирлари ўтказилди. Тезкор тадбир натижасида мазкур автобус "12-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, сарой рақами 594 бўлган, 86-сонли йўналишда ҳаракатланувчи "Мерседес Бенз ЛФ" русумли автобус ҳайдовчиси М.А эканлиги аниқланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланувчи пиёдалар Н.Д ва О.Л ларга йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида енгил тан жароxати етказилган ва 16-Тез тиббий ёрдам кўрсатиш шифохонасига етказилиб,тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Айни пайтда жабрланувчи  пиёдаларнинг аҳволи яҳши эканлиги айтилмоқда.

Ҳозирда ушбу ҳуқуқбузарликни амалга оширган автобус ҳайдовчиси М.Ага нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 133-моддаси аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, маъмурий иш қўзғатилган ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар