АсосийJamiyat

Коронавирус: Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида касаллик қайд қилиниши юқорилигича қолмоқда

'Коронавирус: Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида касаллик қайд қилиниши юқорилигича қолмоқда'ning rasmi

2021 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 91643 (+393) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 4 нафари Бухоро вилоятида,
  • 8 нафари Жиззах вилоятида,
  • 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 72 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 4 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 9 нафари Фарғона вилоятида,
  • 8 нафари Хоразм вилоятида,
  • 46 нафари Тошкент вилоятида,
  • 216 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

 

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
  • Бухоро вилоятида 8 нафар,
  • Жиззах вилоятида 19 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
  • Навоий вилоятида 5 нафар,
  • Наманган вилоятида 8 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 64 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 11 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 17 нафар,
  • Фарғона вилоятида 2 нафар,
  • Хоразм вилоятида 5 нафар,
  • Тошкент вилоятида 44 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 128 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 87628 (+315) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

 

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 652 нафарни ташкил қилди.

️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3363 нафар бемор даволанмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар