1 май куни мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб жами 58235 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 856016 нафарга етди.
1 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (8852 нафар),
- Самарқанд вилояти (7309 нафар),
- Наманган вилояти (7229 нафар) банд қилди.
Эътиборли жиҳати шуки, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
- Фарғона вилоятида 123 064 нафар,
- Наманган вилоятида 92 103 нафар,
- Андижон вилоятида 91 120 нафарни ташкил қилмоқда.






