МОҚнинг хабарига кўра, "Токио-2020" Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган терма жамоа вакиллари коронавирусга қарши эмлаш олдидан тиббий текширувдан ўтказилмоқда. Дастлабки тиббий назорат ишлари гимнастика ва спорт курашлари бўйича терма жамоаларидан бошланди.
Мутасаддилар даставвал курашчиларнинг базасига ташриф буюриб, у ерда машғулот олиб бораётган эркин ва юнон-рум курашчилар, мураббийлар ҳамда шифокордан қон ва ПЗРга суртма таҳлиллар олишган. Курашчи қизлардан эса 3 май куни намуналар олиш режалаштирилган.



Ишчи гуруҳнинг бошқа вакиллари эса бадиий гимнастикачиларнинг базасида бўлишди. Қайд этиш жоиз, улар Россияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган даврларида “Спутник V” вакцинаси билан эмланишган эди. Шу боис, текширув давомида спортчи қизларимиз, мураббий, шифокор ва массажчиларнинг саломатлиги назоратдан ўтказилди.



Якуний хулосаларга кўра, ҳеч бир атлетимизнинг саломатлигида жиддий камчиликлар аниқланмаган.






