Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда эркак киши аёлни уйдан чиқариб юбориш учун калтаклагани акс этган видео тарқалди.
Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Aхборот хизмати расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича ҳолат Денов тумани бўйича ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қуйидагилар аниқланди.
Денов тумани, “И.Тураев” СИУ, “Буюк ипак йўли ” маҳалласида яшовчи Қ.С. 2021 йил 22 апрел куни вилоят ИИБ 102 рақамига қўшниси Х.Г. уриб тан жароҳати етказганлиги ҳақида мурожаати ва туман марказий касалхонасининг 25 апрелдаги хабарномаси навбатчилик қисмида қайд этилиб, бўлган ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари туман ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан олиб борилмоқда.
Фуқаро Қ.С.нинг мурожаатлари юзасидан суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш тўғрисида қарор берилган, фуқаронинг олган тан жароҳати “енгил тан жароҳати” тоифасига киради деб хулоса чиқарилган.
Фуқаро Қ.С.нинг мурожаатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги сабабли якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши ҳақида маълум қиламиз.






