1

Узун туманида 120 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилганлиги аниқланди

ЖИНОЯТ 03.05.2021, 12:07
Узун туманида 120 млн сўм имтиёзли кредит маблағлари ўзлаштирилганлиги аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан  терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда фуқаро Б.Х. АТ “Халқ банки” туман филиалининг масъул шахслари билан олдиндан тил бириктириб, 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказиб, келгусида иш билан таъминлашни ваъда қилиб, уларнинг хабардорлигисиз ва имзоларини қалбакилаштириш орқали 120 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини олиб, ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1