Хориждаги ватандошлар ва Ўзбекистон ҳаётига қизиққан чет эллик фуқаролар «Сиз Ўзбекистонни биласизми?» халқаро онлайн-викторинасиўтказилмоқда. Бу ҳақда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси маълум қилди.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад – хорижда Ватанимиз тарихи, маданий-маънавий мероси, умумбашарий цивилизация ва илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссасини кенг тарғиб этиш, ватандошларимиз ва чет эл фуқароларини янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган бунёдкорлик, бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик ғоясига асосланган ислоҳотлар самараси билан яқиндан таништиришдан иборат.
Онлайн викторинанинг биринчи босқичи жорий йилнинг 20 — 30 май кунлари 13 та хорижий мамлакатлар хусусан: Бельгия, Германия, Испания, Италия, Латвия, Литва, Люксембург, Нидерландия, Норвегия, Польша, Финляндия, Франция ва Эстония давлатларида истиқомат қилаётган ватандошлар ҳамда чет эл фуқаролари ўртасида ташкил этилади. Ҳар бир мамлакатдан биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига 10 кунлик саёҳат ҳамда эсдалик совғалари билан мукофотланади. Кейинги 2-10 ўринларни эгаллаган иштирокчилар ҳам қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Викторина ҳақидаги батафсил маълумотни www.vatandoshlarfondi.uz веб-сайти ҳамда танловда иштирок этиши кўзда тутилган ватандошлар истиқомат қилаётган хорижий давлатлардаги мамлакатимизнинг дипломатик ваколатхоналари веб сайтлари, шунингдек уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олишингиз мумкин.






