АсосийJamiyat

2021 йилда мулк ижараси билан боғлиқ низолар сони кескин ортган

'2021 йилда мулк ижараси билан боғлиқ низолар сони кескин ортган'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов мулк ижараси шартномасига оид низолар хусусусида маълумот берди.

Унга кўра, 2021 йилда мулк ижараси билан боғлиқ низолар сони кескин ортган. Биринчи чоракда 504 та низо кўриб чиқилган.

Мулк ижараси шартномаси ҳақ эвазига тузиладиган шартнома ҳисобланади, шу сабабли ижарага олувчининг асосий мажбуриятларидан бири мулкдан фойдаланганлик учун ҳақни, яъни ижара ҳақини ўз вақтида тўлашдир.  

Шунингдек, ижарага берувчи ижарага топширилган мулкдан фойдаланишга халақит бераётган нуқсонлар, шу жумладан, шартнома тузиш чоғида аниқланмаган нуқсонлар учун ҳам жавобгар саналади.

    Бошқа янгиликлар