1

Жиззахда эркак хотинига 27 марта пичоқ санчди

ЖИНОЯТ 03.05.2021, 15:05
Жиззахда эркак хотинига 27 марта пичоқ санчди

Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман судини очиқ суд мажлиси  Девидга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. Бу ҳақда суд раиси Зокир  Худайбердиев хабар берди. 

Девид  турмуш ўртоғи Диля билан ўзаро тортишиб қолиб, қасддан унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб ҳақорат қилган.  Бўлиб ўтган келишмовчилик натижасида турмуш ўртоғи Диля уч нафар фарзандлари билан отасини уйида яшаб юрган. 

Диля ўзига тегишли бўлган кийим-кечакларни олиб кетиш учун турмуш ўртоғининг уйига келганида, Девид  маст ҳолда турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб қолиб, уйнинг даҳлизини ичкаридан қулфлаб олиб, уни ўлдириш мақсадида ошхона пичоғини олиб, Дилянинг бўйин, жағ, ўмров, иккала қўлининг кафт, бармоқ соҳаларига  27 маротаба санчийди. Аёлнинг фаол қаршилиги ва унинг эгнидаги кийимларнинг қалинлиги ҳамда пичоқнинг тиғининг қайрилиб кетганлиги сабаб, қолаверса қўшниларнинг ёрдими билан тирик қолади. 

Суд судланувчи, жабрланувчи, гувоҳлар кўрсатуви ва жиноят иши тўпланган чизма ва фотосуратлар, судга оид тиббий экспертизасининг хулосалари, нарсани олиш тўғрисида ҳамда нарсани кўздан кечириш ҳақидаги баённомалар ва юзлаштириш баённомалари ҳамда ишда тўпланган ва судда текшириб чиқилган бошқа объектив далиллар билан тўлиқ исботланган.

Девид Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси орқали 97-модда 1-қисми ва 140-модда 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 7 (етти) йил 1 (бир) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1