1

Организмдаги безовталикларни оддий усуллар ёрдамида чалғитамиз

САЛОМАТЛИК 01.03.2016, 14:44
Организмдаги безовталикларни оддий усуллар ёрдамида чалғитамиз

1.  Ютинишга қийналаётган бўлсангиз....

Томоқдаги безовталикни қулоқ солинчагини уқалаш ёрдамида енгиллаштириш мумкин. Солинчакда томоққа таъсир этувчи нуқта бўлиб, уқаланганида оғриқни камайтиради. 

2.  Бурун битиб қолганида....

Тумовни деб нафас олишга қийналаётган бўлсангиз, тилни танглайга текказиб, икки бармоғингиз билан қошнинг ўртасини енгил уқаланг. 2 дақиқадан сўнг бурун битиши тарқаб, нафас олиш меъёрлашади. 

3.  Жиғилдон қайнаши безовта қилганида...

Тунда жиғилдондаги безовталикдан уйқунгиз бўлмаса, чап ёнбош билан ухлашга одатланинг. Ушбу ҳолатда ошқозондаги тузли кислотанинг қизилўнгачга тушиши камаяди. 

4.  Қўлингизни куйдириб олсангиз...

Пуфакча ҳосил бўлмаслиги учун куйган бармоқ устига иккинчи бармоқни босинг. 

5.  Қўл увишиб қолса...

Увишиш одатда бўйин мушакларидаги асаб толаларининг сиқилиб қолишидан юзага келади. Бундай пайтларда увишган қўлни силаш эмас, бўйинни ҳаракатга келтириш лозим.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1