АсосийJamiyat

Бу ҳафта Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади? Ўзгидромет маълумот берди

'Бу ҳафта Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади? Ўзгидромет маълумот берди'ning rasmi

Бугун, 3 май куни республика ҳудуди бўйича ҳарорати 30-35°, жанубда 37-38° бўлган асосан кам булутли ва иссиқ об-ҳаво бўлди.

Эртага, 4 май куни осмонни булутлар қоплайди, аммо ҳудудларнинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.

Чоршанба, 5 май куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизининг жанубидан нам ва деярли салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Кундуз куни ҳарорат 23-28° бўлган қулай қийматларгача пасаяди.

5 майда Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 6 май куни эса республиканинг катта қисмида ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат 23—28 даража иссиқ бўлади.

 4 ва 6 май куни республиканинг баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Жума куни ёмғир ёғиш эҳтимоли бор ҳудудлар Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳисобланади. Ҳаво ҳарорати кечаси 12-17 даражани, кундузи эса 25-30 даражани ташкил этади. 

    Бошқа янгиликлар