АсосийJamiyat

Бугун ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, икки вилоятда эса...

'Бугун ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, икки вилоятда эса...'ning rasmi

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 4 майда кундуз куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, беқарорлик фақт Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида сақланиб туриши кутилмоқда, ушбу вилоятларда кунннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 30-35° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 33-35° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 20-25° бўлади.

 

    Бошқа янгиликлар