АсосийJamiyat

Хорижий ва маҳаллий таниқли телебошловчилар, кино усталари, тренинглар ва юлдузлардан шоу-концерт: бугун медиа-ҳафталикнинг иккинчи куни бўлиб ўтади

'Хорижий ва маҳаллий таниқли телебошловчилар, кино усталари, тренинглар ва юлдузлардан шоу-концерт: бугун медиа-ҳафталикнинг иккинчи куни бўлиб ўтади'ning rasmi

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари Миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА), «MY5» телеканали, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси, Журналистика ва оммавий ахборот воситалари университети, Ўзбекистон кинематография агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида жорий йилнинг 3-7 май кунлари 3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон – янги нигоҳ” шиори остида медиа-ҳафталик бўлиб ўтади.  

Бугун, мазкур тадбирнинг иккинчи кунида «Ёшлар Media студиялари» лойиҳасининг истеъдодли ёшлар учун мўлжалланган семинарлари давом этади. Унда «Янги Ўзбекистон – янги  медиа. Муваффақият сирлари» мавзусида мамлакатнинг таниқли журналистлари ва оммавий ахборот воситалари мутахассислари иштирокида очиқ мулоқотлар, россиялик таниқли телебошловчи ва ҳужжатли кино устаси Валдис Пельш томонидан бир гуруҳ ёш журналистлар учун тренинг ўтказилади.

Кечки дастурда Ўзбекистон кинематография агентлиги "Ёшлар ижодий-тажриба студияси" ДУК томонидан Ёшлар ассоциациясини ташкил этишда "Йўл харитаси"ни тузиш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтади.  

Шунингдек, таниқли эстрада юлдузлари иштирокида шоу-концерт дастури ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар