АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида 4 500 АҚШ доллари эвазига ИИВ тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди

'Тошкент вилоятида 4 500 АҚШ доллари эвазига ИИВ тизимига ишга киритиб қўймоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди'ning rasmi

Тошкент вилоятида фуқарони ички ишлар тизимига ишга киритиб қўйишни  ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди. 

Департамент ҳамда ДХХнинг Тошкент вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ғ.Ш. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 4 500 АҚШ доллари эвазига ИИВ Қоровул қўшинларининг қуйи тизимига хизматга жойлаштириб қўйишга ваъда бериб, шундан 2 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар