Кеча 3-май – Бутунжаҳон матбуот эркинлиги кунида “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ" мeдиаҳафталигининг очилиши бўлиб ўтди. Беш кун давомида ўтказилиши режалаштирилган медиаҳафталик: ўнлаб конференциялар, мастер-класслар, фильмлар намойишлари, фестиваллар, ижодий учрашувлар, форумлар ва тақдимотларни ўз ичига қамраб олади. Ушбу ҳафталикда иштирок этаётган ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети декани медиаҳафталик бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.
Амрулло КАРИМОВ, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультети декани:
Мана кечадан бошлаб бир ҳафта давомида Халқаро медиа ҳафталиги бошланди. Бу медиа ҳафталикда қатор тадбирлар режалаштирилган ва эътиборли тарафи устоз журналистлар билан биргаликда журналист кадрларни тайёрлайдиган олий ўқув юртлари ҳам жалб этилган. Шу жумладан, ЎзДЖТУ халқаро журналистика талабалари ҳам иштирок этаяпти ва бу ерда талабалар учун, кадрлар учун фойдали жиҳати мавжуд. Энг аввало, бугунги тадбирни олдингиларидан фарқли тарафи бугунги пайтда уларни тил масаласи яъни ҳорижий тилда ҳам ўзбек, рус ва инглиз тилларида алоҳида бир мастер класс ва маҳорат дарслари бўлиб ўтмоқда. Шунинг учун ҳорижий тилларни биладиган матахассислар иштирок этишяпти. Бугунги кунда тил соҳасида ўз билимига, салоҳиятига эга бўлганларни алоҳида маҳорат дарслари бўлиб ўтади. Демак маълум бир маънода бўлиб ўтаётган мана шу тадбир давомида жуда катта бир тажриба тўпланади ва талабалар ҳам ўз билимларига эга бўлишади. Бундай тадбирлар бугунги кундаги ошкоралик медиа соҳасида аҳборот соҳасида олиб боришда жуда бир муҳим аҳамият касб этади.






