АсосийJinoyat

Шаҳрихон туманида 4 сотих ер учун техник хулоса бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган масъул ушланди

'Шаҳрихон туманида 4 сотих ер учун техник хулоса бериш эвазига 500 АҚШ доллари олган масъул ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Шаҳрихон тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Катта Фарғона магистрал канали 2-Шаҳрихон бўлими бошлиғи Э.Ў. ҳайдовчиси Т.Х. орқали фуқаро З.га Канал бўлимига қарашли муҳофаза ҳудудидан 4 сотих ер майдонига енгил конструкцияли иншоот қуриш учун техник хулоса олиб бериш эвазига 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар