АсосийJamiyat

Малика Қодирхонова: "Медиаҳафталик нафақат ёшларга, балки жамиятимизни ҳар бир фуқаросига жуда ҳам керак бўладиган хафталик"

'Малика Қодирхонова: "Медиаҳафталик нафақат ёшларга, балки жамиятимизни ҳар  бир фуқаросига жуда ҳам керак бўладиган хафталик"'ning rasmi

Ёшлар ижод саройида медиаҳафталик тадбирлари ўтказилгаётганини хабар қилган эдик. Ушбу тадбирда мутахассилар билан бир қаторда жамиятимизнинг фаол сенат аъзоси ҳам иштирок этиб, ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди:

Малика ҚОДИРХОНОВА, Олий Мажлис сенати, Хотин қизлар ва гендер тенглик масаласи қўмитаси раиси:

  — Ташкил этилган тадбир менда жуда катта таассурот қолдирди, чунки ҳозир ҳар бир фаол фуқаро энг асосий маълумотларни тезкор равишда ижтимоий тармоқдан олаяпти ва бу ерда мана ҳозир ёшларимиз тажрибали журналистлар, мутаҳассислар билан ўзини устида айнан бу соҳада кўпроқ ишлашади ва улар учун махорат дарси бўлади деб ўйлайман. Бу бир ҳафта давомида бўладиган тадбирлар. Чунки биз ўзимиз Сенат аъзолари, қонунчилик палатаси депутатлари ҳам ҳар бир қилиб юрган ишимизни оммавий тармоқ орқали ёритаяпмиз ва энг асосийси фуқаролар мурожаат қиладими у мурожаатни ўрганган натижаларимиз ҳам Оммавий ахборот воситалари орқали ёритиляпти. Демак, бу тадбир нафақат ёшларга балки жамиятимизни ҳар  бир фуқаросига жуда ҳам керак бўладиган хафталик тадбирлар деб ҳисоблайман. Бу ерда мана ҳозир чет эллик мутаҳассисларни ҳам кўраяпмиз, улар билан тажриба алмашган ҳолда, ёшлар ўзларини малакасини ошириб  журналистика соҳасида яна ҳам катта тажрибага эришишади.

    Бошқа янгиликлар