Туризм ва спорт вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, “Чорвоқ” эркин сайёҳлик зонаси ва Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги томонидан туризм лойиҳаларини амалга ошириш учун таклиф қилинган ва республикамизнинг сайёҳлик йўналишларида юқори имкониятларга эга обектлар бўйича Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаинфотур ташкил этилди. Бу ҳақда Darakchi.uz мухбири Карим Зарипов хабар бермоқда.

Инфотур доирасида тадбиркорлар ва ОAВ вакиллари Чорвоқ сув омбори бўйлаб тоғли ҳудудлар ҳамда қирғоқдан унчалик узоқ бўлмаган жойда жойлашган 12 та дам олиш маскани билан яқиндан таништирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 центябрдаги 560-сонли қарори билан “Бўстонлиқ туманидаги бўш, фойдаланилмаётган ва самарасиз фойдаланилган обектлардан ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, уларни туризм ва сервис инфратузилмаси асосида ташкил этиш чора-тадбирлари” ишлаб чиқилган. Шунингдек, қарор билан 26 та йирик дам олиш зонаси ва 35 та бўш турган давлат обекти реализацияга таклиф этилади.

• Жумладан, фойдали ва мевали ўсимликларга бой, сув ҳавзасига эга, ер майдони жиҳатидан 5.92 гектар бўлган “Сойлиқ” оромгоҳи 14 214 783 600 сўм бошланғич нархда, 3 юлдузли тоифадаги 100 хонали мехмонхона қуриш шарти билан “Э-ИЖРО AУЦИОН” ягона электрон савдо майдончасида №0527536 лот рақами остида ауционга чиқарилди;
• Экзотик ва шаффоф табиат қўйнида, ҳатто оқар сув ён бағрида жойлашган, умумий ер майдони 2,40 гектар бўлган “Лингвист” спорт соғломлаштириш оромгоҳи 3 053 538 800 сўм бошланғич нархда, 3 юлдузли тоифадаги 50 хонали мехмонхона қуриш шарти билан “Э-ИЖРО AУЦИОН” ягона электрон савдо майдончасида №0527533 лот рақами остида ауционга чиқарилди;
• Чорвоқ сув омборига яқин, гўзал манзарага эга, ҳамда жойлашуви жиҳатидан жуда қулай, ер майдони 0,80 гектар бўлган собиқ таянч пункти биноси ва унинг атрофидаги ҳудудлар 1 440 100 000 сўм бошланғич нархда, 3 юлдузли тоифадаги 50 хонали мехмонхона қуриш шартлари билан “Э-ИЖРО AУЦИОН” ягона электрон савдо майдончасида №0528419 лот рақами остида ауционга чиқарилди.

“Экономист дам олиш зонаси, “Чотқол” санаторийси бинолари ва иншоотлари, собиқ таянч пункти ва унга туташ ҳудуд, “Лингвистлар” спорт-соғломлаштириш оромгоҳи, “Сойлиқ” дам олиш зонаси, “Институт” рангли лагер металлар, “Гидроенергетик” спорт-соғломлаштириш оромгоҳи, Тиббиёт академиясининг собиқ қароргоҳи, “Зумрад сервис” МЧЖ, бинолар ва иншоотлар ва ер участкалари Ғазалкент Сувоқова, “Геобуртехника” ДAТК дам олиш маскани каби ҳар хил ўлчамдаги фойдаланилмаётган эски биноларда тадбиркорлар меҳмонхона мажмуаларини яратиш билан бир қаторда замонавий ва кенг кўламли туристик кўнгилочар хизматларни йўлга қўйишига умид билдирамиз”, - деди Чорвоқ эркин туристик зонаси дирекцияси раҳбари ўринбосари Отабек Бабамурадов.

Барча обектлар оммавий кимошди савдоси орқали реализация қилиниб, уларнинг аксарияти “Э-Ижро ауцион” электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилади, шу боис инфотур доирасида масъул мутахассислар барча - кимошди савдосида қатнашишдан тортиб то кўчмас мулк ҳужжатларини расмийлаштиришга доир саволларгача батафсил жавоб берилди.
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 17-центябрдаги 560-сонли қарори билан “Бўстонлиқ туманидаги бўш, фойдаланилмаётган ва самарасиз фойдаланилган обектлардан ва ер участкаларидан самарали фойдаланиш, уларни туризм ва сервис инфратузилмаси асосида ташкил этиш чора-тадбирлари” ишлаб чиқилган эди. Шунингдек, қарор билан 26 та йирик дам олиш зонаси ва 35 та бўш турган давлат обекти реализацияга таклиф этилади.
Карим ЗAРИПОВ






